00:55 / 31.07.2024
44

Лукашенко ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқаросини афв этди

Лукашенко ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқаросини афв этди
Фото: LinkedIn/ Рико Кригер
Белорус етакчиси Александр Лукашенко Минск яқинидаги темирйўл вокзалида юз берган портлаш иши бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган Германия фуқароси Рико Кригерни афв этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Германия фуқароси Рико Кригернинг ҳукми 19 июнь куни маълум бўлган эди. Минск суди уни қатор жиноятларда айблаб, ўлим жазосига - қатл қилишга ҳукм қилган. Кригерга олти модда бўйича айблов қўйилган бўлиб, улар ёлланма фаолият, яширин фаолият, террорчилик акти, “экстремистик тузилма” яратиш, ўқотар қурол ва портловчи моддалар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар, транспорт воситаси ёки алоқа воситаларини қасддан яроқсиз ҳолга келтиришни ўз ичига олади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, бу Беларусда ёлланма жинояти учун судланганлик бўйича биринчи ҳолат бўлган. Беларусь Европада ўлим жазоси ҳали ҳам қўлланиладиган ягона давлатдир. Амнестй International хабар беришича, 2022 йилда мамлакатда бир киши қатл этилган.

Аввалроқ Беларусь давлат телевидениеси Кригер ҳақидаги кўрсатувни эълон қилган, унда у панжара ортида ўтириб, бир йил олдин Украинага хорижий ёлланма аскарлар легионида санитар бўлиб ишга киришга қарор қилганини айтган.

30 июль куни Кригер Лукашенкога афв этишни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқаросини афв этди