17:45 / 30.07.2024
134

Ўрта коридор Россияни ортда қолдиради

Ўрта коридор Россияни ортда қолдиради
Июль Озарбайжон учун халқаро майдонда алоҳида фаоллик ойига айланди. Шу ўринда бу икки тадбир дунё эътиборида бўлди. Улардан бири 5—7 июль кунлари бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТDT) норасмий саммити бўлиб, иккинчиси, 20-22 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтган II Шуша Глобал Медиа Форумидир.

Медиа-форум Озарбайжонни глобал оммавий ахборот воситалари муаммоларини муҳокама қилиш учун майдон сифатида хизмат қилган бўлса, ТDT саммити нафақат Кавказ ва Марказий Осиё, балки глобал кун тартибида ҳам етакчиликка даъвогарликнинг ўзига хос намойиши бўлди. Қуйида тадбир мавзулари ҳақида “Независимая газета” батафсил маълумот берди.

Маълумки, ТDT 2009 йилда Туркий кенгаш шаклида тузилган. Унинг дастлабки асосчилари Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон эди. Кейинчалик унга Ўзбекистон қўшилди, Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) эса кузатувчи давлатга айланди. Қизиқ томони шундаки, ШКТР Туркиядан бошқа ҳеч қайси давлат томонидан тан олинмаган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон саммитда қатнашмаган бўлса-да, кенгаш йиғилиши куни Қорабоғ декларацияси имзоланди. Тадбирда ТDT мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, мудофаа-саноат ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди. Европа, Туркия, Кавказорти, Марказий Осиё ва Хитойни боғлайдиган “Ўрта коридор” (Транс-Каспий халқаро транспорт йўналиши) лойиҳасига алоҳида аҳамият берилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун юқорида қайд этилган Каспий ва Марказий Осиё давлатларида портлар, темир ва автомобиль йўллари, логистика йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган.

Декларацияда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини “Яшил коридор” деб аталувчи интеграциялашув лойиҳаси яратиш келишилди. Бундан ташқари, ТDT доирасида рақамли (шу жумладан, сунъий интеллект) ва иқлим мавзулари кун тартибидан алоҳида ўрин эгаллади. Ниҳоят, саммит давомида Венгрия Туркий сармоя кенгашига аъзо бўлди.

Юқоридагиларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, Россиянинг жанубий қисми — Кавказ ва Марказий Осиёда — ўз кун тартибига ва сайёрамизнинг стратегик муҳим ҳудуди устидан назоратга даъво қиладиган давлатлар блоки шаклланмоқда.

Бундан ташқари, вазир Виктор Орбан раҳбарлигида Венгрия ҳам ушбу давлатлар блокига қўшилиш учун фаол ҳаракат қилмоқда.

ТDT доирасида янги логистика йўналишларини қуриш, биринчи навбатда, Евроосиёдаги энг йирик логистика маркази сифатидаги мавқеи ошиб бораётган Туркия учун манфаатлидир. Албатта, бошқа ТDT аъзолари ҳам Хитой товарларини Марказий Осиёдан Европага транзит қилишдан айни шаклда манфаатдор бўлади.

Бундан ташқари, ТDT доирасида давлатларнинг интеграциялашуви ва “Ўрта коридор” қурилиши Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ учун ҳам фойдалидир – Ғарб мамлакатлари Марказий Осиё давлатларининг нодир металларидан (айниқса замонавий иқтисодиётда муҳим бўлган литий) фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса айни пайтда Россиянинг минтақадаги таъсирини чеклаш учун кенг имкониятлар яратади.

Венгрияга келсак, Орбан Шарқий Европа ва Кавказ орқали дунёга очилишга ҳаракат қилмоқда. Аниқроғи, Венгрия ҳукумати Шарқий Европа ва Транскавказ (биринчи навбатда, Озарбайжон ва Грузия) энергия тизимларини бирлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Венгрия президенти ҳам Украина можаросида воситачилик имкониятини бой бермаяпти.

Буларнинг барчаси Россияга қандай таъсир қилади?

Расмий равишда, Россиянинг ТDT маркази бўлган Туркия, Озарбайжон ва Венгрия билан муносабатлари таҳсинга сазовор.

Аммо, “Ўрта коридор” масштабида, бу лойиҳа фақат битта нарса — Россияни транзит мамлакатлар қаторидан чиқариб ташлаш ва илгари Россия орқали ўтган товарлар оқимини алмаштиришга мўлжаллангани аниқ. Россияга нисбатан амалдаги санкциялар режими бундай схемаларни яратишни фақатгина осонлаштиради, холос.
Бундан ташқари, ТDT доирасида мудофаа тизимлари ва хавфсизлик тузилмаларини интеграция қилиш зарурати ҳақида тобора кўпроқ гап кетмоқда.

Яъни, ТDT нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки ҳарбий-сиёсий блокга айланиб бормоқда. Шу муносабат билан оддий савол туғилади: айрим давлатларнинг (масалан, Қозоғистон) бир вақтнинг ўзида ТDT ва КХШТга аъзо бўлиши манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарадими? Бундан ташқари, ҳарбий-сиёсий блок одатда кимгадир қарши қаратилган бўлиши керак. ТDT кимга қарши йўналтирилади, буни вақт кўрсатади.

ТDT фаолиятининг яна бир қизиқ жиҳати – маданият сиёсати ҳисобланади. Ташкилотга аъзо посцовет мамлакатларида кирилл алифбоси эмас, лотин алифбосига асосланган янги алифбо яратиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, Россия ва ТDTга аъзо давлатлар ўртасида маданий масофани кенгайтиришга қаратилган йўналиш мавжуд.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, Ва ниҳоят, Россия ичида ўз автоном тузилмаларига эга бўлган туркий халқлар яшайди.

Уларнинг энг йириклари Татаристон ва Бошқирдистондир. Улар ҳам туркий дунёдаги жараёнларга жуда эътибор билан қарайдилар.

Шу ўринда савол туғилади: ТDT мамлакатлари ёки Россия туркий мухториятларидаги айрим доираларда Москвани четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тенденцияси кузатилмаяптими? Расмий Россия ҳукумати бунга қандай муносабатда бўлади? Бунда ШКТРнинг ташкилотда кузатувчи-мамлакат мақомига эга экани юқорида қайд этилган эди. Гарчи, барча халқаро ҳуқуқларга кўра, Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам Кипрнинг бир қисмидир.

Шундай қилиб, ТDT сиёсий майдонда кучли халқаро ўйинчига айланиши учун барча имкониятлар мавжуд, ва унинг манфаатлари, айтайлик, ҳар доим ҳам Россиянинг Кавказ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги манфаатларига тўғри келмайди. Бир қатор ҳолларда, бу Россиянинг позициясига тўғридан-тўғри зиддир.

Шу боис, Эрдўғон қаноти остида “пантуркий” интеграция истиқболларини эътибордан четда қолдирмаслик керак”, дея хулоса қилинган мақолада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўрта коридор Россияни ортда қолдиради