Фото: Voice оф Америcа
“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Германия ва бошқа Ғарб мамлакатларидаги элчихоналари томонидан берилган визалар ва паспортларни тан олишдан бош тортди.
“Толибон” назоратидаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Берлин ва Бонндаги, шунингдек, Австрия, Швейцария, Бельгия, Польша ҳамда Европанинг бошқа давлатларидаги элчихоналар ва консулликлар томонидан берилган паспорт, визалар ва бошқа ҳужжатларни тан олмаслигига аниқлик киритган.
“Толибон” хориждаги афғонлар ва Афғонистонга боришни хоҳловчи хорижликларни бошқа давлатлардаги хайрихоҳ ваколатхоналарнинг консуллик хизматига мурожаат қилишга чақирган. Ҳаракат вакилларига кўра, улар “Толибон” билан “ўзбошимча” ва “номувофиқ” ҳаракат қилган афғон дипломатик миссиялари билан ҳамкорлик қилмайди.
"Янги чора фақат “Толибон”нинг хорижий миссиялар устидан назоратни тиклашга уриниши бўлиши мумкин", деб ёзади дпа агентлиги. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
"Насаф" Дилшод Комилов трансферини эълон қилди