![Ҳаррис сайловда ғалаба қозонса, АҚШ яшаш учун хавфлироқ бўлади](/uploads/posts/2024-07/xa33c0947cf_photo_2024-07-30_18-54-31-6tolbldm.webp.pagespeed.ic.DXGxe72f_V.webp)
Фото: AP
Агар вице-президент Камала Ҳаррис ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар яшаш учун янада хавфли жойга айланади. Бу ҳақда Дональд Трампнинг сайловолди штаби матбуот котиби Каролин Левиттга таяниб, Washington Post нашри хабар берди.
Агар у бизнинг олий қўмондонимиз бўлса, Америка янада хавфлироқ жойга айланишига шубҳа йўқ, дея Левитт сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Трамп сайловолди ташвиқоти вакили, шунингдек, Ҳаррисда амалдаги президент Жо Байденнинг “заиф дастури”ни илгари суришдан ташқари ташқи сиёсатда тажрибаси йўқлигини айтган. Унинг фикрича, бу “Украинадаги можароларга, АҚШ душманларининг кучайишига ва Исроилга ҳужумларга” олиб келган.
Аввалроқ Трамп Ҳаррис билан дебат қилиш ниятида эканини айтган эди. 24 июль куни бўлиб ўтган онлайн матбуот анжумани чоғида Трамп вуце-президент билан баҳслашишини айтган ва “аслида бир нечта дебат ўтказишга тайёрлигини” маълум қилган.
Ўз навбатида, Камала Ҳаррис Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан бўлиб ўтган учрашувда Ғазодаги азоб-уқубатларга жим қараб турмасликка ваъда берган.
Урушни Исроил хавфсиз бўлган, барча гаровга олинганлар озод этилган, Ғазодаги фаластинликларнинг азоб-уқубатлари тугаган, фаластинликлар ўз эркинлиги, қадр-қиммати ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин бўлган тарзда тугатиш вақти келди, дея хулоса қилган у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради расм](/uploads/posts/2024-07/xf110907f68_920__95_3554928668.webp.pagespeed.ic.drjStLlOyc.webp)
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди" расм](/uploads/posts/2024-07/xa9af87385e_242132.webp.pagespeed.ic.bHJBH2JFys.webp)
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
![Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди расм](/uploads/posts/2024-07/xaa37fac0eb_photo_2024-07-29_13-00-02-nuz0dhgj.webp.pagespeed.ic.6o00GivtZV.webp)
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Россиялик подполковник Москва вилоятини мигрантлардан «оқартириш» вазифасини қўйди расм](/uploads/posts/2024-07/xbb847612a2_t6krcar9he9oqlw86vhbniitmcsotjhb.webp.pagespeed.ic.XmvhFgWt55.webp)
Россиялик подполковник Москва вилоятини мигрантлардан «оқартириш» вазифасини қўйди