date
views 494

"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди

"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди
Қаршининг "Насаф" клуби давралар оралиғида бир қатор трансферларни амалга оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси хабарига кўра, қаршиликлар сербиялик ярим ҳимоячи Стефан Коловични ўз сафига қўшиб олган.

30 ёшли ярим ҳимоячи ўсмирлик йиллари "Атлетико Мадрид" ёшлар жамоасида бир муддат ҳаракат қилган. Профессионал футболчилик фаолиятини эса, асосан, маҳаллий клубларда ўтказган.

Шунингдек, "аждарлар" Валентино Юэл, Дилшод Комилов ва Шоҳжаҳон Султонмуродов билан шартнома имзолади. Зафар Сафоев билан тузилган меҳнат шартномаси эса бекор қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди