15:20 / 29.07.2024
96

Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди

Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Коллаж: “life.ru”
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлернинг ҳаёти каби тугайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Вазирлик раҳбари Хоқон Фидан бутун тарих давомида геноциднинг барча айбдорлари ва уларнинг шериклари бир хил қисматга дуч келганини эслатди.

Гитлер геноциди тугаганидек, Нетаньяхунинг геноциди ҳам тугайди. Фаластинликларни йўқ қилишга уринганлар ўз қилмишлари учун геноцид қилган нацистлар каби жавоб беради. Инсоният фаластинликлар томонида бўлади, сиз уларни йўқ қила олмайсиз”, деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Анқара Исроилга худди Қорабоғ ва Ливиядаги каби кириши мумкин”лигини айтганди.

Биз Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, улар билан ҳам шундай қиламиз. Бундай қилмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Биз бу қадамларни қўйиш учун кучли бўлишимиз керак”, дея Эрдўғон Исроилни назарда тутди.

Бунга жавобан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Эрдўғонга қатл этилган Саддам Ҳусайн тақдирини такрорлаши мумкинлиги билан таҳдид қилган.

Эрдўғон Саддам Ҳусайн изидан бориб, Исроилга ҳужум уюштириш билан таҳдид қилмоқда. Шунчаки у ерда (Ироқда) нима бўлганини ва ҳаммаси нима билан тугаганини эсласин”, деган Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди