Фото: LinkedIn / Azizbek Urunov
Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Gazeta.uz’га маълумот берди.
13 сентябр куни Аргентина билан музокаралар ўз якунига етган. 18 давлатдан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзоланган (протокол имзолангач жараён расман якунига етган бўлади). Бу мамлакатлардан иккитаси Бразилия ва Шри-Ланка ҳисобланади.
ЖСТ жамоатчилик форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэн Чжан ва бош директорнинг собиқ ўринбосари Алан Волф иштирокида ҳужжатларни имзолаш маросимлари бўлиб ўтди. Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган ЖСТ 2024 жамоат форумида иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Владимир Путин тиббий текширувдан ўтмоқда...
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди
Путин: “Россия Украина билан можаро тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишидан манфаатдор”