10:30 / 19.10.2024
40

Россия ва Украина ҳарбий асирлар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадларини алмашди

Россия ва Украина ҳарбий асирлар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадларини алмашди
Фото: Ura.ru
Россия Мудофаа вазирлиги 18 октябр куни музокаралар натижасида Украина назорати остида бўлган ҳудудлардан 95 нафар ҳарбий хизматчи қайтарилганини маълум қилди. Ўз навбатида худди шунча ҳарбий асир Украинага топширилган.

Қайд этилишича, қайтарилган россиялик ҳарбийларнинг барчаси Беларусда бўлиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Кейинчалик улар РФ Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасаларида даволаниши ва реабилитациясидан ўтиши учун Россияга йўнатирилади.

Россия томонининг таъкидлашича, музокараларда БАА иштирок этган. Украина ҳукумати ҳозирча асирлар алмашинуви бўйича бирор маълумот бермади.

Шунингдек, Украина ҳукумати ҳалок бўлган 501 нафар ҳарбий хизматчининг жасадларини қайтариб олган. Уларнинг 382 нафари Авдеевка йўналишидаги жангларда ҳалок бўлган.

Украинанинг «Топишни истайман» лойиҳасига кўра, Россия ҳалок бўлган 89 ҳарбий хизматчининг жасадини қаятиб олган. Ушбу жасадларнинг аксарияти украин қидирув гуруҳлари томонидан Курск областидан топилган.

Россия ва Украина бундан олдин 14 июн куни ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини алмашганди. Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиевнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги урушида ҳалок бўлган 32 аскар жасади Россияга қайтарилган. Ўз навбатида, Украинадаги ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб украиналик ҳимоячиларнинг 254 жасади қабул қилиб олинганини эълон қилган эди.

Россия, Украина, Ҳарбий асирлар, Ҳалок бўлган, Ҳарбий хизматчилар жасадлари, Алмашди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Украина ҳарбий асирлар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадларини алмашди