Фото: “Локомотив”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳслар 19 октябрь шанба куни бўлиб ўтди.
“Локомотив” дербида “Бунёдкор” клубини қабул қилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Валерий Кичин пенальтидан ҳисобни очди. 25-дақиқада ажойиб ҳужумдан сўнг Андрия Филипович ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқада Валерий Кичин мезбонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. 68-дақиқада “Бунёдкор” вакили Аҳмадулло Муқумжонов ҳисобни тенглаштирди.
86-дақиқада Качори меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа “Бунёдкор” меҳмонда қийин ўйинча 3 очкони қўлга киритди.
Локомотив" - "Бунёдкор" 2:3
Гол: Валерий Кичин (пенальти) 11 1:0, Андрия Филиппович (Темурхўжа Абдухолиқов) 24 1:1, Валерий Кичин (Иван Рогач) 38, Аҳмадулло Муқимжонов (Музаффар Олимжонов) 68, 2:2, Луис Качорри 85, 2:3
"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (9.Темур Мамасидиқов, 78), 10.Шодиёр Шодибоев (11.Константин Базелюк, 70), 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 55.Анзур Исмоилов, 70.Абубакир Ризо Турдиалиев, 72.Рустам Холназаров (27.Собит Синдаров, 70), 97.Михаил Гашенков.
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 6.Озодбек Ўктамов, 8.Дилшод Жўраев, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 28.Қувончбек Абраев, 33.Иброҳимжон Қурбонов.
"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Шаҳбоз Жўрабеков ( 77.Музаффар Олимжонов, 46), 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович ( 93.Александр Зевадинов, 89), 57.Амир Тўрақулов (74.Луис Качорри, 46).
Захира: 1.Марин Любич, 8.Фране Чиряк, 10.Расул Юлдошов, 49.Фарруҳ Қодиров, 78.Тохирбек Тўхтасинов, “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Владимир Путин тиббий текширувдан ўтмоқда...
Германиядаги футбол мусобақасида ғалати натижа қайд этилди (видео)
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди