Фото: Anadolu Agency
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи БМТни Исроил агрессиясини тўхтатишга, Ғазо сектори ва Ливанга инсонпарварлик ёрдами етказилишини таъминлаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланишга чақирди.
ИРНА Эрон расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва франциялик ҳамкасби Жан Ноэл Барро билан телефон орқали минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.
Эрон ташқи ишлар вазири Гутерриш билан суҳбатда БМТдан Исроил жиноятлари ва тажовузини тўхтатиш, Ливан ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш учун ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни сўради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби, ўз навбатида, Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливанга уюштирган ҳужумлари ортидан минтақада кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди, шунингдек, урушни тўхтатиш учун сиёсий ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълум қилди.
Арагчи ва унинг француз ҳамкасби ўртасидаги суҳбатда минтақадаги сўнгги воқеаларга баҳо берилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Ливанга ҳужумларни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлаб, Исроилни минтақада янги ҳаракатлардан тийилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.
Эрон, БМТ, Исроил, Минтақада, Тажовуз, Тўхтатиш “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер