28
Пул ҳамма нарсани ҳал қилади: турк ОАВда нега Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи ҳақида янгилик йўқ?
Турк сериаллари юлдузи Ҳанде Эрчел ва унинг миллиардер қаллиғи Ҳакан Сабанжи уларнинг муносабатлари ҳақидаги турли хабарлар ва миш-мишлардан қаттиқ ғазабда эди. Аммо сўнгги бир неча ой ичида турк матбуотида улар ҳақида деярли ҳеч қандай хабар йўқ. Шу сабабли дизи мухлислари юлдузларнинг нега “сукут сақлаётганини” тушунтириб берадиган бир нечта тахминларни ижтимоий тармоқларда муҳокама қилмоқда. Ушбу материалда ана шу версияларнинг энг ҳақиқатга яқини ва қизиқарлисини кўриб чиқамиз.
Фото: Thegirl.ru
Ҳакан Сабанжи турк мухбирларига шахсий дахлсизлик ҳуқуқи учун катта миқдорида пул тўлаган
Фото: Thegirl.ru
Бизнесменнинг журналистлар томонидан доимий таъқиб қилингани туфайли ғазабда экани ҳақидаги хабарлар постига фойдаланувчилар ажойиб таклиф ёзишган эди: турк матбуоти юлдузнинг муносабати ҳақида сукут сақлаши учун уларга пул тўлашни тавсия қилишди. Ҳа, ОАВларда жуфтликнинг кўринмай қолганига бу сабаб мантиқий бўлиши мумкин. Чунки Ҳакан ва Ҳанденинг муносабатлари ошкор бўлганда сариқ матбуотда ларнинг беникоҳ фарзанд кутаётгани, эркакнинг актрисага хиёнати ҳақидаги “ҳайратга солувчи тафсилотлар” кўпайиб кетган эди. Хуллас, муаммо ҳақиқатдан ҳам пул билан ҳал қилинганга ўхшайди, дейди мухлислар.
Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжининг ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин
Фото: Thegirl.ru
Узоқ вақт давомида турк матбуоти жуфтликнинг яқин орада турмуш қуриши мумкинлиги ҳақида ёзиб борган эди, аммо гувоҳи бўлиб турганимиздек, ҳозирча Сабанжи ҳам, Эрчел ҳам паспортдаги муҳрсиз муносабатлар билан кифояланмоқда. Кутилаётган катта воқеа — тўйга тайёргарлик ҳақидаги хабарнинг шов-шувли чиқишини мақсад қилган ОАВ атай улар ҳақида ҳозирча сукут сақлаётган бўлиши мумкин.
Баъзи юлдузлар алоҳида нашрлар билан алоҳида шартнома ҳам тузишади. Масалан, агар бирор журнал машҳурнинг ҳаёти ҳақида ҳеч қандай ғийбатли ва иғволи хабарлар ёзмаса, актёрлар айнан уларга биринчи бўлиб эксклюзив маълумотларни беришга рози бўлади.
Ҳакан ва Ҳанденинг муносабатлари шунчаки шартнома асосидаги пиар бўлиши мумкин
Фото: Thegirl.ru
Ҳакан Сабанжи ва Ҳанде Эрчел ўртасидаги муносабатлар шартнома эканлиги ҳақидаги назария ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи маълум вақт ижодий танаффус олгандан сўнг, Туркияда унчалик муҳокама қилинмайдиган юлдузга айланди. Ҳанде ўзининг аввалги машҳурлигини тиклаш учун жиддий қадамлар қўйишга қарор қилган бўлиши мумкин. Қолаверса, Ҳакан Сабанжи ҳам авваллари илиқ таърифлар билан тилга олинмаган. Миллиардернинг доимий турли қизлар билан учрашиб юриши, ёмон инсонлар даврасига тушиб қолгани ёки пулларини доим бекорга совуриши ҳақидаги хабарлар кўп эди.
Эндиликда бизнесменнинг Ҳанде билан муносабатида сўнг Ҳакан ҳақида ижобий янгиликлар тарқала бошлади, жумладан, у турли хайрия жамғармаларига ёрдам берди ва кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг унинг халқ орасидаги “хотинбоз эркак” номи ўча бошлади ва Сабанжи обрўсини тиклаб олди. Бу вақтда Ҳанде ҳам дунё миқёсдаги ижтимоий тадбирларда қатнашиш, янада кўпроқ реклама шартномаларини олиш имкониятига эга бўлди.
Халқнинг жуфтликка бўлган қизиқиши камайди, шунинг учун турк ОАВ уларга вақт сарфламасликка қарор қилди
Фото: Thegirl.ru
Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи ўртасидаги ишқий муносабатлар ҳақидаги хабарлар дастлабки бир неча ой ичида катта мунозараларга айланган эди. Ҳозирда эса халқнинг қизиқишлари бошқа янгиликларга қаратилган. Бунинг устига, бир йил давомида жуфтлик ҳаёти салбий ўзгаришсиз турғун давом этмоқда. Қизиққон турк халқи учун эса кўпроқ юлдузли жанжаллар ёки ажралишлар ҳақидаги хабарлар кўпроқ қизиқиш уйғотади.
Барча ишларда Арзу Сабанжининг қўли бор
Фото: Thegirl.ru
Миллиардер Ҳакан Сабанжининг онаси Арзу хоним жамиятда ўз ўрни ва кучига эга аёл бўлиб, айнан у журналистларга ўғли ва Ҳандени муҳокама қилмасликларини талаб қилган бўлиши мумкин. Аёл тадбиркор ўғлининг обрўси бузилишини истамаган ёки шунчаки бўлажак келин-куёв тинч ва осуда ҳаёт кечиришларини тилаган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда Арзу Сабанжининг қўл остида нафақат катта пул, балки кучли алоқалари ҳам мавжуд. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди