Ханс-Дитер Флик “Барселона”да революция қилди...

Ханс-Дитер Флик “Барселона”да революция қилди...
“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоани муваффақиятли бошқараётган германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик ҳақида жуда илиқ фикр билдирди.

- Флик клубда бош мураббий сифатида ишга муносабатни революцион даражада ўзгартирди. У шаҳарга жуда тез мослашди, одамлар билан яхши муносабатда, шу билан бирга ишига талабчан, ўта тартиб-интизомли, ҳаммага шахсан ўрнак бўляпти.

Энг муҳими, Флик ҳақиқий профессионал, бошқаларга эса, одамгарчилик юзасидан дўстона муносабат қилади. Биз унинг ишидан жуда мамнунмиз
, - деди Жоан Лапорта.

59 ёшли мутахассис “Барселона”ни июлда қабул қилиб олган эди. Германиялик мураббий жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар қила олди ва ҳозирги “Барселона” анча ёрқин ўйин кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар