16:53 / 19.10.2024
28

“Ҳизбуллоҳ” дронларидан бири Нетаняҳунинг уйини нишонга олди

“Ҳизбуллоҳ” дронларидан бири Нетаняҳунинг уйини нишонга олди
Фото: Jack GUEZ / AFP
19 октябрь куни эрта тонгда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ливандан учирган 3 та дроннинг 2 таси Исроил армияси томонидан уриб туширилган. 1 та дрон Исроилнинг Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган Кесария шаҳрига учиб келган. Портлаган учувчисиз қурилма бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг шахсий уйини нишонга олган.

Бош вазир офисининг хабарига кўра, Нетаняҳу ва унинг рафиқаси бу вақтда уйда бўлмаган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган, резиденцияга қанчалик зарар етгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълум қилинишича, Исроилнинг кўплаб миллионерлари ва сиёсатчилар яшайдиган бу ҳудудда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграмаган. лекин, унинга қўшни районлардан сирена чалинган.

“Ҳизбуллоҳ” хавфни аниқлашни қийинлаштириш ва чалғитиш учун бирданига бир нечта ҳудудларга дрон билан ҳужум қилмоқда.

Al-Jazeera нашрига кўра, дронга қулаган ҳудуд ҳарбийлар томонидан ўраб олинган ва маълумотларни тарқатиш учун жиддий цензура қўлланилмоқда.

Исроил Мудофаа вазирлиги Ливандан учирилган дрон туфайли ўз огоҳлантириш тизимининг бир нечта носозликларни аниқлаган. Шунингдек, воқеа хавфсизлик тизимида “ўта жиддий хатолик” сифатида кўрилиб, тергов жараёнлари бошланган.

Ҳизбуллоҳ, Дронлар, Нетаняҳунинг уйи, Нишонга олди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” дронларидан бири Нетаняҳунинг уйини нишонга олди