Фото: Reuters
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, Украина президенти Владимир Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси” аслида мағлубият режасидир. У Венгрия бу режани амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
“Бугунгача режа сифатида мавжуд бўлган нарса аслида мағлубият режаси бўлиб чиқди. Энди улар буни “ғалаба режаси”га айлантирмоқчи. Мен кеча айтдимки, биз унда иштирок этмаямиз, бу бизнинг “ғалаба режа”миз эмас. Бизнинг фикримизча бу режа билан сиз ғалаба қозона олмайсиз, фақат ютқазишингиз мумкин”, деди Орбан.
16 октябрь куни Украина президенти Олий Радага ўз режасини тақдим этди. Режа бешта асосий банд ва учта “махфий қўшимчаларни” ўз ичига олади.
Зеленскийнинг фикрича, Украина Россия билан можаро тугашидан олдин НАТОга аъзо бўлиши керак. НАТО бош котиби Марк Рюттенинг айтишича, ташкилот таклиф қилинган режанинг барча жиҳатларига кўна олмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди