08:00 / 19.10.2024
59

Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди

Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Фото: ТАСС
Россия Украинада ядровий қурол яратилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда РФ президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо давлатларнинг етакчи ОАВ раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.

«Бундай таҳдидга РФ томонидан тегишли жавоб берилади. Ҳозирданоқ айтишим мумкинки, Россия ҳар қанақа шароитда ҳам бунга йўл қўймайди. Украинанинг ҳозирги сиёсий раҳбарияти бу ҳақида бир неча бор инқироз қайноқ фазага ўтишидан олдин ҳам гапирган. Улар ўшандаёқ Украина ядровий қуролга эга бўлиши кераклигини маълум қилишган», — дейди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, ядровий қуролни яратиш имконияти ҳақидаги баёнот «хавфли провокация» бўлиб, Киев томонидан бу борадаги ҳар қандай ҳаракатга «тегишли жавоб қайтарилади».

«Замонавий дунёда ядровий қуролни яратиш қийин эмас. Украина ҳозирда буни амалга ошириш имкониятига эгами ёки йўқ, мен билмайман, ҳозирги Украина учун бу осон эмас. Аммо умуман олганда, бу борада катта қийинчилик йўқ», — дейди Путин.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Украинадаги можарони тартибга солиш учун қулай майдонча ҳисобланади. Давлат раҳбари яна бир бор РФ «Истанбул келишувлари» базасида музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини айтганди. Киев НАТОга аъзо бўлишга интилмоқда, ядровий қурол яратиш ниятида эмас.

«Баъзида ўзимизга ўзимиз муаммо яратамиз ва ҳозир сиз айнан шу ишни қилишни бошладингиз. Биз ҳеч қачон ядровий қурол ёки шунга ўхшаш нарса яратишга тайёрланаётганимизни айтмаганмиз», — дейди давлат раҳбари.

Путин, Украина, Ядровий қурол, Пайдо бўлиши, Йўл қўймаслик

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди