Фото: Getty Images
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси фаолиятидаги барча мақсадларига эришганини айтди.
“Мен барча орзуларимни амалга оширишга муваффақ бўлдим ва болалигимда ният қилганимдан ҳам кўпроқ нарсага эришдим. Худо менга буларни берди. Мен футболчининг энг катта орзуси – Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни уддаладим. Ҳаётимнинг бир бўлаги ҳисобланган “Барселона”да кўп титулларни қўлга киритдим.
2026 йилги Жаҳон чемпионати? Режа қилган ишларим бор, лекин аввалдан бир нарса деёлмайман. Ҳар кунимдан завқ олишга ҳаракат қиляпман. Вақти келганда ҳаммаси аён бўлади, шошқалоқлик қилишни ёқтирмайман. Ўзимни яхши ҳис қилиш ва бахтли бўлиш учун ҳозиргидек ўйнашда давом этаман”, деди Месси.
Аргентиналик ҳужумчи тарихдаги тарихдаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди: июль ойида у Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубогида ғолиб чиқди ва ўзининг 45-совринини қўлга киритди.
Маълумот учун, Месси ҳозирда “Интер Майами” клубида тўп суради, унинг клуб билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»