00:12 / 19.10.2024
39

Зеленский: “Украина Россия билан музокара бошлашга қарши эмас”

Зеленский: “Украина Россия билан музокара бошлашга қарши эмас”
Фото: RBC
Украина Россия Федерацияси вакиллари билан музокараларни бошлашга қарши эмас, лекин суҳбат “тенг шартларда” ўтиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

Биз руслар билан гаплашишга, улар билан музокара ўтказишга қарши эмасмиз. Фақат музокаралар тенг шартларда ўтиши керак”, таъкидлади Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинани Россия билан музокара бошлашга кўндиришга уринмаяпти. Украина бу борадаги қарорни ўзи мустақил қабул қилади.

АҚШ бунга уринмаяпти. Агар улар бизни бирор нарса қилишга мажбурласа, ҳаммангиз бу ҳақда билиб оласиз”, деди у.

Зеленский, шунингдек, Украина ўз шерикларига ғалаба режасини тақдим этганини ҳам таъкидлади. Қўшма Штатлар тез орада ғалаба режаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши кутилмоқда.

Украинада Оқ уй жамоасини кутмоқдамиз ва яқин орада улар келишади”, деди Зеленский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: “Украина Россия билан музокара бошлашга қарши эмас”