Фото: Reuters
Исроил Ғазо шимолидаги фаластинликларга қарши геноцид ва этник тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Мазкур ҳудудда жойлашган Жабалия қочқинлар лагерида 200 минг киши 14 кундан бери озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонлардан маҳрумлигича қолмоқда.
Бу ҳақда Ғазодаги фуқаролик мудофааси бошқармаси матбуот котиби Маҳмуд Басал маълум қилди. Унга кўра, Исроил армияси эксклав шимолидаги бинолар, уйлар ва бошқа инфратузилмаларни бомбардимон қилишда давом этмоқда.
Исроил армиясининг “қуруқлик операцияси” туфайли отишмада ҳалок бўлган ўнлаб фаластинликларнинг жасадлари ҳамон вайроналар остида ва йўл четларида қолмоқда.
2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторида амалга оширган геноциди натижасида 42 438 киши, жумладан, қарийб 12 минг аёл ва 17 мингга яқин болалар ҳалок бўлган, яна 99 246 киши жароҳатланган.
Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар вайроналари остида қолган. Исроил армияси шифохоналар, ўқув бинолари ва бошқа муҳим инфратузилмаларни нишонга олмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Германиядаги футбол мусобақасида ғалати натижа қайд этилди (видео)
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Интеллектни ривожлантириш учун китобларни қандай мутолаа қилиш керак?
Владимир Путин тиббий текширувдан ўтмоқда...
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди