Фото: AP
Исроил Ғазода гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларда ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг жасадидан савдо воситаси сифатида фойдаланиши мумкин.
CNN Исроилдаги манбаларига таяниб хабар беришича, исроиллик асирларнинг қайтарилиши гуруҳ учун ҳаракат етакчисининг жасадини қайтаришнинг ягона йўли бўлиши мумкин.
Манбаларга кўра, Яҳё Синварнинг жасадидан қандай фойдаланишни ҳал қилишда Исроил расмийлари учун асирларни озод қилиш устувор вазифа бўлиши мумкин. Мамлакат ҳозирда гаровга олинганларни озод қилиш учун ҲАМАСга қандай босим ўтказишни кўриб чиқмоқда.
“Агар ҲАМАС раҳбарининг қолдиқларини тирик ёки ўлик исроилликларга алмаштирмоқчи бўлса, бу яхши”, деди CNN'га дипломатик манба.
Шу билан бирга, у ҳар қандай шароитда жасаднинг қайтарилиши қолган ҲАМАС аъзоларининг бирлигига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Исроил 17 октябрь куни Яҳё Синвар ўлдирилганини эълон қилган эди, эртаси куни эса ҲАМАС ўз етакчисининг ўлимини тасдиқлаган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин ҳаракати аъзоларига мурожаат қилиб, қуролларини ташлаб, асирларни қайтаришни сўраган, бироқ гуруҳ буни амалга оширишдан бош тортган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди