Фото: Depositphotos
Франция ТИВ раҳбари Жан-Ноэл Баррот Украинага ташрифи чоғида мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг “ғалаба режаси”ни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Биз “ғалаба режаси”ни қўллаб-қувватлаймиз, чунки тахминан минг кун давомида биз Украина билан яқин бўлдик ва керакли саъй-ҳаракатларни қиляпмиз”, деди Барро.
Вазир Украинани турли соҳаларда янада қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у Украина тинчлик музокараларини қачон бошлашни ўзи ҳал қилиши кераклигини қўшимча қилган.
“Жаноб Зеленский таклиф қилган тинчлик режаси уни амалга оширишга имкон қадар кўпроқ мамлакатларни жалб қилишини таъминлаш учун ҳаракат қилиш керак”, дея таъкидлаган франциялик вазир.
Аввалроқ Зеленский Украина Олий Радасида “ғалаба режаси”ни тақдим қилган эди. Мазкур режа беш банддан иборат. Шунингдек, у учта махфий қоидани ўз ичига олади.
Украина етакчисининг маълум қилишича, биринчи банд геосиёсий масалалар, иккинчи ва учинчиси ҳарбий масалалар билан боғлиқ. Тўртинчи банд иқтисодий соҳага, бешинчиси эса хавфсизликка тегишли.
Унинг сўзларига кўра, асосийси Украинанинг НАТОга интеграциялашув жараёнидир.
Режанинг мудофаа пункти махфий қўшимчага эга ва ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий имкониятларга эга бўлган ҳамкорлар учун очиқдир. Учинчи банд ҳам АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия раҳбарларига тақдим этиладиган махфий қисмга эга. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди