00:38 / 20.10.2024
20

Олимлар узоқ вақт тик туриб ишлаш ўтиришдан кўра зарарли эканини аниқлади

Олимлар узоқ вақт тик туриб ишлаш ўтиришдан кўра зарарли эканини аниқлади
Фото: Shutterstock
Сўнгги пайтларда ўтирган ҳолда ишлашга қарши курашиш учун турли хил мосламалар ишлаб чиқилмоқда, жумладан, офислар тик туриб ишлашга мўлжалланган баланд столлар билан жиҳозланмоқда. Бундай ишлаш стол атрофида ўтиришга қараганда фойдали деб ҳисобланади.

Австралиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, кутилмаган хулосага келди. Маълум бўлишича, шунча вақт тик туриб ишлаш, ўтиришдан кўра фойдалироқ эмас, баъзи ҳолларда ҳатто зарарли ҳам.

Вертикал ҳолатда жуда узоқ вақт бўлиш потенциал ўлимга олиб келадиган касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, деб тушунтирди мутахассислар.

Тадқиқот давомида олимлар 83 мингдан ортиқ британиялик катта ёшли кишиларнинг юрак ва қон айланиш тизими фаолияти тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилди, иштирокчиларнинг ўртача ёши 61 ни ташкил этди. Уларнинг фаоллиги кун давомида билакларига тақиб юрадиган мосламалар ёрдамида кузатиб борилди.

Тадқиқот муаллифлари анча вақт тик турган ҳолатда бўлиш узоқ муддатли истиқболда юрак-қон томир тизими саломатлигини яхшиламаслигини, аксинча қон айланиши билан боғлиқ муаммолар хавфини оширишини аниқлади.

Бунда ҳар куни икки соат давомида тик туриш қон айланиши билан боғлиқ муаммолар эҳтимолини деярли оширмаган. Бироқ кейинги ҳар ярим соатда бу хавф 11 фоизга кўтарила бошлаган. Аксинча, 6-10 соат ўтирган одамларда қон айланиши билан боғлиқ муаммолар юзага келиш хавфи бироз камайган. “Ўн соат”дан ортиқ ўтирилган ҳар бир қўшимча соат эса қон айланиши билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиш эҳтимолини 26 фоизга оширган.

Шунингдек, 12 соатдан ортиқ ҳаракатсиз ҳолатда бўлиш юрак қон-томир касалликлари хавфини соатига 13 фоизга кўпайтирди.

Мунтазам равишда узоқ вақт бир жойда ўтирадиган одамлар учун юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришнинг энг яхши усули — кун давомида фаол ҳаракат қилиш ва мунтазам жисмоний машқлар”, — дейди Сидней университетининг аҳоли саломатлиги бўйича мутахассиси ва тадқиқот ҳаммуаллифи профессор Эммануэл Стаматакис.

Мутахассислар ўтириб ишлаш хавфларини тик туриш билан камайтиришга уринмасдан, балки кўпроқ ҳаракат қилишни тавсия этади. Масалан, сайр қилиш, учрашувларга машинада эмас, пиёда бориш, лифт ўрнига зинапоядан фойдаланиш, тушлик танаффусидан фойдаланиб бироз юриш ва чўзилиш машқларини бажариш каби оддий ҳаракатлар билан кундалик фаолликни ошириш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар узоқ вақт тик туриб ишлаш ўтиришдан кўра зарарли эканини аниқлади