© AP Photo / Vadim Ghirda
Владимир Зеленский Россия билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларга яна қарши чиқди, бироқ Хитой, Бразилия ва бошқа давлатларнинг таклифларини “тинчлик режаси”га киритишга тайёрлигини билдирди.
“Турли ҳамкорлар вақти-вақти билан турли сабабларга кўра Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш истагида бўлишади. Бизнинг фикримиз ўзгармади, бизсиз биз ҳақимизда музокаралар бўлмайди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Зеленский Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Зеленский “тинчлик режаси”га Хитой, Бразилия ва Африка давлатларининг таклифларини киритишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг фикрича, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Саудия Арабистони Россияга нисбатан янада қаттиқроқ санкциялар ва бошқа босим усулларини қўллаш орқали можарони тўхтата олади.
Зеленский чоршанба куни Украина парламентига “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат. Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг “ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини” жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради. Зеленский режани амалга ошириш “ҳамкорларга боғлиқ” эканини таъкидлади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси”ни изоҳлар экан, бу режа эмас, балки бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режа НАТОни фақат Москва билан тўғридан-тўғри зиддиятга ундайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди