22:08 / 19.10.2024
72

Озиш вақтида нон ейиш мумкинми? Диетолог ушбу баҳсли саволга жавоб берди

Озиш вақтида нон ейиш мумкинми? Диетолог ушбу баҳсли саволга жавоб берди
Ортиқча вазндан халос бўлиш учун махсус парҳез тутаётган шахслар нон маҳсулотларини истеъмол қилиши мумкин. Бу ҳақда россиялик диэтолог Наталя Круглова “Оху.аз” нашрига маълум қилди. Асосийси, бундай нонлар бошоқли донлардан тайёрланган жавдари, зиғир уруғли ёки сули нон бўлиши лозим.

Фото: “Оху.аз”
Ун маҳсулотлари ва айниқса хамиртурушли нонлар юқори калорияга эга бўлиб, уларнинг озуқавий қиймати жуда паст, деган фикр қисман нотўғридир. Одатий кунда ҳам, парҳез даврида ҳам бошоқли дондан тайёрланган нонларни истеъмол қилиш зарар қилмайди”, дейди парҳезшунос.

Бундай ун таркибида кўпроқ ўсимлик оқсиллари, клетчатка толаси, витаминлар ва микроэлементлар бўлади. Бутундонли нон ва оқ ундан тайёрланган нон калория таркибига кўра деярли фарқ қилмайди. Аммо организмни тўйинтириш ва фойдали озуқа моддаларнинг миқдори жиҳатидан бундай нон бир қатор афзалликларга эга. Кўплаб парҳез тутаётган аёллар нон хавфлими, деб сўрашади. Йўқ, бу соғлом инсоннинг кундалик рационида бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлардан биридир”, дейди мутахассис.

Соғлом инсонларга меъёрида истеъмол қилинган бошоқли ундан тайёрланган нон ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва семириб кетишга сабаб бўлмайди.

Фото: Дзен
Баъзи инсонларда индивидуал аллергик реакциялар кузатилиши, ичак микрофлораси жиддий шикастланган ҳамда ичак шиллиқ қаватининг ўтказувчанлиги бузилган беморларда глютен моддасига сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин. Қолган барча инсонлар учун нон кундалик таомноманинг ажралмас қисми бўлиши мумкин. Албатта, меъёрни унутмаган ҳолда.

Ноннинг ўртача бир бўлагида тахминан 100 килокалория бўлади. Бу асосий овқатга қўшимча сифатида жуда катта энергетик қиймат ҳисобланмайди. Балансли нонушта, тушлик ёки кечки овқатга бир бўлак нон қўшиқ ейиш ёки уни газак сифатида ишлатиш ортиқча вазн тўпланишига олиб келмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиш вақтида нон ейиш мумкинми? Диетолог ушбу баҳсли саволга жавоб берди