Фото: Президент матбуот хизмати
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган CОП29 саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Кўп қиррали Ўзбекистон—Финляндия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Фаол сиёсий ва парламентлараро алоқалар мамнуният билан қайд этилди.
Янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун металлургия, электротехника, кимё, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлаш таклиф этилди.
Шу маънода, 2025 йил январь ойида Хелсинки шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Таълим ва экология соҳасидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи учун Trast жамғармаси фаолиятида Финляндиянинг фаол иштирок этиши истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Ўзбекистон таълим тизимида Финляндия усули
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида 2023 йилдан мактабларнинг 1—4-синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилиниши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзбекистон 24” телеканалида 26 ноябрь куни эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида нега айнан ушбу мамлакат таълим тизими устун қўйилаётганига тўхталиб ўтилганди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифида таълимга Финляндия тажрибаси жорий этилиши ҳақида фикр билдирганди.
Ҳозир таълим соҳасида 1, 2, 3, 4-синфлар учун китобларни кўрдингиз. Мен Финляндия тажрибасини айтгандим, мана, олиб келдик. Улар билан ҳамкорлик бўлди. Фин олийгоҳини очдик. Улар бизга ҳамкор бўляпти. Энди муаллимларни бошқа ерга юбориб эмас, ўзимизга четдан мутахассис олиб келиб ўқитадиган тизим бўляпти.
Янги китобларни кўриб, муаллимларнинг ўзлари айтяпти бу китоб бизга маъқул, болалар дунёқарашини ўзгартиради дея. Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади бу мактаблардан. Ҳамма нарсани қилса бўлади, айрим даргоҳларга порасиз яқинлашиб бўлмас эди, мана ҳозир оддий одамнинг ўғли ёки қизи билими бўлса, кириб кетяпти. Бу ҳам инсон қадри учун қилинаётган ишлар ҳисобланади, деган эди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди