Фото: iLenta
Миллиардер Илон Маск ходимларни ишга олишда биргина савол билан ҳам бўлғуси ходим рост ёки ёлғон гапиришини аниқлай олади. Бу ҳақда тадбиркорга асосланиб Unilad ёзмоқда.
Номзоднинг билими, малакаси ва фазилатларини четга суриб, Маск бошқа нарсаларни сўрайди: "Сиз ўз фаолиятингизда дуч келган энг қийин муаммо нима ва уни қандай ҳал қилдингиз? Ҳал қилувчи паллаларда қандай қарорлар қабул қилдингиз?
Номзодларни баҳолаш ва ишга олиш-олмаслик ҳақида қарор чиқариш учун шунинг ўзи етарли. Олдинги ишида чиндан ҳам мураккаб вазиятга тушиб, қарши чора кўра олганлар ўз муаммоларини ҳеч қачон эсидан чиқармайди", деди Маск.
«Шундай қилиб, ёлғончини аниқлашингиз мумкин — уларга муаммолар ҳақида жуда чуқур саволлар берасиз, бошидан ўтказганлар ва ечим топа олганларда жавоб бор, ҳал қилувчи қарорлар қабул қилмаганлар эса иккиланиб қолишади», — дея таъкидлади Илон Маск.
ABC телеканали хабарига кўра, АҚШ президентлиги учун курашда республикачилар штабида асосий шахслардан бирига айланган Илон Маск айни пайтда янги жамоага номзодларни танлашда ҳам Доналд Трампга кўмаклашмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”