Фото: Reuters
Пентагон Россияга қарши мудофаа урушини олиб бораётган Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қанча маблағ қолганини маълум қилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси, ҳарбий-ҳаво кучлари генерал майори Пат Райдер маълумот берди.
Маълум қилинишича, қолган сумма умумий 9,3 миллиард долларни ташкил этади. Сайланган президент Дональд Трамп лавозимига киришгунга қадар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Янги президент Украинага маблағ ажратилишига қарши.
Presidential Drawdown Authority дастури доирасида 7 миллиард доллар қолган (4,3 миллиарди Конгресс томонидан маъқулланган), 2,2 миллиард доллар эса USAI (Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси) бўйича мавжуд.
Райдернинг сўзларига кўра, АҚШ апрелдан октябрь ойи ўрталарига қадар Украинага ваъда қилинган ўқ-дориларнинг 83 фоизини, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг 67 фоизини ва бошқа қуролларнинг 60 фоизини етказиб берган.
425 миллион долларлик ёрдам пакети
1 ноябрь куни Пентагон Киевга ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги транши ажратилишини эълон қилди. Бу АҚШ Мудофаа вазирлиги арсеналларидан Украинага 2021 йил августдан бери берилаётган ҳарбий ёрдамнинг 69-траншидир. Унинг ҳажми 425 миллион долларга баҳоланган.
Бу Украинага ўта зарур бўлган қуролларга эга бўлиш имконини беради. Хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, стволли артиллерия, реактив тизимлар учун ўқ-дорилар, зирҳли машиналар ҳамда танкка қарши қуроллар ҳақида гап бормоқда, деб таъкидланди Пентагонда.
Гап янги харидлар ҳақида эмас, балки АҚШ арсеналларида сақланаётган қурол-аслаҳаларни ҳақида бормоқда.
Украинага кейинги ҳарбий ёрдам сўроқ остида
10 ноябрь куни АҚШнинг сайланган президенти кичик ўғли Дональд Трамп Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш доирасида Украинага ажратиладиган маблағни қисқаришини айтди. У Instagram саҳифасида Украинага пул юборишни масхара қилувчи видео жойлаштирди. Монтаж қилинган кадрларда Украина президенти Владимир Зеленский Дональд Трамп билан ёнма-ён турган, сўнгра камера аста-секин Зеленскийга қаратилади ва унинг устига долларлар ёғила бошлайди.
Эҳтимол, гап 17 декабрь куни бўлиб ўтадиган, республикачи Дональд Трампнинг президентлик сайловларидаги ғалабаси тасдиқланадиган кун ҳақида кетган Сайлов натижаларига кўра, у демократ Камала Ҳаррисни барча еттита тебранувчи штатда ортда қолдириб, ғалаба қозонди. Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»