Фото: Getty Images
Америкалик миллиардер Илон Маск ва тадбиркор Вивек Рамасвами сайланган президент Дональд Трамп даврида давлат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Трампнинг баёнотига таяниб, CNN хабар берди.
Сиёсатчи “буюк Илон Маск америкалик ватанпарвар Вивек Рамасвами” билан биргаликда Давлат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқаришини айтди.
Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, керакциз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради, деди Трамп.
Янги бўлимнинг номи Dogecoin (DOGE) — Маск тарафдор бўлган криптовалютага ишора қилади. У Японияда Doge мем рамзига айланган Кабосу лақабли ит рамзига айланган. 2010 йиллар бошида унинг сурати интернетда тарқалиб, машҳур мемга айланганди. 2013 йилда дастурчи Жексон Палмер ундан Dogecoin логотипи сифатида фойдаланган.
Маск ва Трампнинг алоқалари. Нималар маълум?
Бизнесмен Илон Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг тарафдори ҳамда донори бўлган. 5 октябрь куни у Трампнинг Пенсилваниядаги сайловолди митингида нутқ сўзлаган. Миллиардер “Америкада конституция ва демократияни сақлаб қолиш учун” Трамп ғалаба қозониши кераклигини айтган.
Сентябрь ойи бошида АҚШ собиқ президенти сайловда ғалаба қозонган тақдирда, Илон Маск бошчилигида ҳукумат самарадорлигини ошириш бўйича комиссия тузишини билдирган. Маск кейинчалик бу масалани Трамп билан муҳокама қилгани ва ҳамкорликдан манфаатдор эканини тасдиқлаган.
Шунингдек, миллиардер президентлик сайловларида республикачи мағлубиятга учраган тақдирда, уни ҳибсга олишлари мумкинлигини айтган. Financial Times Маск Трампнинг президентлик кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 75 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берган. Маблағларнинг аксарияти рекламаларга сарфланган.
АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Трамп оммавий депортацияларни амалга ошириш учун ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини тасдиқлади
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"