7 ноябр куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан норасмий телефон мулоқоти ўтказди ва суҳбат чоғида Россиянинг Украинага қарши уруши мавзусини кўтарди. Бу ҳақда Американинг The Washington Post (WP) газетаси 10 ноябр, якшанба куни вазиятдан хабардор суҳбатдошларига таяниб ёзди.
WP манбаларига кўра, америкалик сиёсатчининг ўзи Россия раҳбарига Флоридадаги курортидан қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида Оқ уйнинг янги раҳбари «Россия президентига Украинадаги урушнинг авж олишини давом эттирмасликни маслаҳат берди» ва «унга Вашингтоннинг Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини эслатди», деб ишонтирмоқда нашр суҳбатдошлари.
Трамп шунингдек, Владимир Путин билан урушни «тезкор ҳал этиш»ни муҳокама қилиш учун кейинги алоқаларга қизиқиш билдирган. АҚШнинг янги сайланган президенти «айрим босиб олинган ҳудудлар» устидан Россия назоратини сақлаб қолиши вариантини қўллаб-қувватлашини «шахсий равишда очиқ айтди» ва бу масалани Путин билан суҳбатда кўтарди, деб ёзади WP.
Нашрнинг қайд этишича, суҳбат расмий бўлмаган – Трампнинг ўтиш даври жамоаси президентга АҚШ Давлат департаменти кўмагида қўнғироқ қилиш имконини берувчи ҳужжатларни ҳали имзолагани йўқ. Бундан ташқари, Трамп ўзининг биринчи муддатидаги қўнғироқлари стенограммалари ошкор қилинганидан кейин ҳукумат амалдорларига ишонмайди.
Киев Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабардор қилинганини рад этди
Худди шу мақолада WP Украина расмийлари Трампнинг Путинга қўнғироқ қилгани ҳақида хабардор этилганини қайд этади. Исми ошкор этилмаган икки манбага кўра, Киевда бу суҳбатга эътироз билдирилмаган. «Украина расмийлари Трамп Путин билан Украина масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишини тушуниб етди», — дея суҳбатдошларининг фикрини келтиради нашр.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги WP нашрига жавобан, нашр маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. «Украина томонининг тахминий қўнғироқ ҳақида олдиндан хабардор қилингани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Шунга кўра, Украина бу чақирувни маъқуллай олмайди ёки унга қарши чиқа олмайди», деди Украина идорасининг расмий вакили Георгий Тихий Reuters'га берган изоҳида.
Путин эҳтимолий қўнғироқ фонида Трамп ҳақида илиқ гапирди
Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилинганининг эртаси куни у NBC телеканалига берган интервюсида Путин билан тезкор суҳбатни истисно қилмаслигини айтди. «Ўйлайманки, биз гаплашамиз», деди у ўша пайтда у 70 га яқин дунё етакчилари, жумладан, Украина президенти Володимир Зеленский билан гаплашганини таъкидлаб.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг қайта сайлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг Путин Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклайдими ёки йўқми, буни «билмаслигини» айтди. «Унутмайликки, гап давлатимизга қарши урушда бевосита ва билвосита иштирок этаётган дўст бўлмаган давлат ҳақида кетяпти», — дея Песковнинг 6 ноябр куни сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС Россия давлат ахборот агентлиги.
Бироқ, эртаси куни Владимир Путин Валдай форумидаги матбуот анжуманида сўзга чиқиб, америкалик сиёсатчини қайта сайлангани билан очиқчасига табриклади. Ўша нутқида Россия президенти Трамп июл ойида ўзига нисбатан уюштирилган суиқасд пайтида «жасорат кўрсатганини» айтди ва Россия расмийлари «Америка халқи ишонган ҳар қандай давлат раҳбари билан ҳамкорлик қилишига» ишонтирди.
Кўп ўтмай, Песков ҳам Трампга нисбатан риторикасини ўзгартирди. «Трамп сайловолди ташвиқоти пайтида ҳамма нарсани келишувлар орқали қабул қилишини айтди. У тинчликка олиб келадиган битим тузиши мумкинлигини билдирди. У ҳеч бўлмаганда тинчлик ҳақида гапирди, қарама-қаршилик ҳақида гапирмади. У Россияни стратегик мағлубиятга учратади ҳақидаги хоҳиш-истаклар ҳақида гапирмади ва бу уни амалдаги маъмуриятдан яхши ажратиб туради», деди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби 10 ноябр куни «Россия-1» телеканалида намойиш этилган теледастурда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди