Фото: Reuters
Британиянинг Financial Times нашрига кўра, АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп 2024 йил сентябрь ойида Украина давлати раҳбари Владимир Зеленский билан учрашувда ғалаба режасининг икки бандига қизиқиш билдирган.
“Украинанинг Европа ва АҚШдаги иттифоқчилари, жумладан, нуфузли республикачилар мамлакатга жиддий ёрдамни тўхтатишни эмас, балки Киев билан яқин ҳамкорликни рағбатлантирадиган таклифларни қандай ишлаб чиқиш бўйича маслаҳат берди”, дейилади хабарда.
Зеленский ғояларидан иккитаси унинг ғалаба режасида баён этилган бўлиб, уни ишлаб чиқишда иштирок этган одамларнинг фикрига кўра, мазкур бандлар айнан Трампга қаратилган. Ушбу таклифлар Украина президенти сентябрь ойида Нью Йоркда Трамп билан учрашганида унга тақдим этилган эди.
Режа бандларидан бири урушдан кейин Европада жойлашган Америка қўшинларининг бир қисмини Украина қўшинлари билан алмаштиришни назарда тутади.
Иккинчиси эса Украинанинг муҳим табиий ресурсларини Ғарб ҳамкорлари билан бўлишишни таклиф қилади. Манбаларга кўра, Трамп юқоридаги ҳар икки бандга қизиқиш билдирган.
Зеленскийнинг ғалаба режаси
Аввалроқ Зеленский Украина Олий Радасида ғалаба режасини тақдим қилган эди. Мазкур режа беш банддан иборат. Шунингдек, у учта махфий қоидани ўз ичига олади.
Фото: AP Photo
Украина етакчисининг маълум қилишича, биринчи банд геосиёсий масалалар, иккинчи ва учинчиси ҳарбий масалалар билан боғлиқ. Тўртинчи банд иқтисодий соҳага, бешинчиси эса хавфсизликка тегишли.
Унинг сўзларига кўра, асосийси Украинанинг НАТОга интеграциялашув жараёнидир.
Режанинг мудофаа пункти махфий қўшимчага эга ва ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий имкониятларга эга бўлган ҳамкорлар учун очиқдир. Учинчи банд ҳам АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия раҳбарларига тақдим этиладиган махфий қисмга эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”