Фото: Reuters
“АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришгач, миграция назоратини кучайтириш чораларини кўришни режалаштирмоқда”, деб ёзади Reuters вазиятдан хабардор учта манбага таяниб.
Уларга кўра, Трамп мамлакатга қонуний кириш учун асосий дастурларни ҳам тўхтатмоқчи.
Суҳбатдошлар бундай чоралар Федерал Миграция хизмати ходимларига кўпроқ ваколатлар беради, жумладан, судланмаган шахсларни ҳибсга олишга имкон беради, деб ҳисобламоқда. Бу, шунингдек, қўшинларни Мексика—АҚШ чегарасига ўтказиш ва чегара деворини қуриш бўйича ишларни давом эттиришга олиб келади.
Мигрантлар учун “қора кунлар”
Манбаларга кўра, сайланган президент маъмурияти Жо Байденнинг мигрантларнинг мамлакатга қонуний йўл билан киришига рухсат берган гуманитар дастурларини ҳам тўхтатиш ниятида. Бунда рухсатнома муддати тугаганлар АҚШни тарк этишга мажбур бўлиши мумкин.
Reuters агентлигининг икки суҳбатдошига кўра, Дональд Трамп чегарага Миллий гвардия қўшинларини жўнатишни ва ноқонуний миграция туфайли миллий фавқулодда ҳолат эълон қилишни режалаштирмоқда. У чегара деворини қуришга бюджетдан маблағ олиш учун шундай қарор қабул қилиши мумкин.
Сайловолди кампаниядаги ваъда
Ўтган ҳафта CNN Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг, ноқонуний мигрантларни оммавий равишда АҚШдан чиқариб юборишни бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш Трампнинг сайловолди кампаниясидаги ваъдаларидан бири эди.
Трамп ноқонуний мигрантлар мамлакатда жиноятлар сони ошишига ва АҚШ иқтисодиётига зарар етказишга сабаб бўлишини бир неча бор таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда