Фото: Reuters
Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловидаги ғалабаси фонида Украина Россия билан музокаралар олиб боришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Ҳозирда Украина тинчлик музокараларида ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун қўшимча қурол-яроғ етказиб бериш ва жанг майдонидаги позицияларини сақлаб қолишга интилмоқда. Трамп президентликка киришгач, Украинадаги урушни “24 соат ичида” тугатишга ваъда берганди.
"Келгуси тўрт-беш ой урушда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу қиш ҳал қилувчи пайт. Умид қиламанки, уруш якунига яқинлашмоқда. Ҳозир биз музокараларда ҳар икки томоннинг позицияларини аниқлаб оламиз", дейди исмини ошкор этмаган украиналик амалдор.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Киевда Трамп маъмуриятидаги асосий лавозимларга кимлар тайинланиши кутилмоқда. Чунки бу уларнинг Украинага нисбатан қандай сиёсат юритмоқчи эканини тушинишда ёрдам беради. Украиналик расмий АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан сўнг Киевга кўрсатиладиган ёрдам қисқариши хавфини тан олди.
"Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатиш суръатини тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади", деди у.
Аввалги музокаралар ва шартлар
Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 17 март, 15 апрель ва 29 март куни Истанбулда музокаралар бўлиб ўтганди. Москва Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишни, Россияга қарши барча санкцияларни бекор қилишни, барча суд даъволарини тўхтатишни, мамлакат Халқаро жиноий судга тортилмаслиги бўйича талабларни илгари сурган. Украина томони уларни муҳокама қилишдан бош тортган.
Киев Россиянинг ҳарбий иттифоқларга, авваламбор НАТОга қўшилмаслик бўйича талабини бажаришга тайёр бўлган, бунинг эвазига Россия Украинанинг Евроиттифоққа киришига қаршилик қилмаган.
Украина эса ҳудудий яхлитликни таъминлаш, ҳарбий ҳужумларни тўхтатиб, кучларни олиб чиқиш, Қримнинг мақомини муҳокама қилиш, инфратузилмани тиклаш талабини илгари сурган. Президент Владимир Зеленский Россиянинг талабларини “ишониб бўлмайдиган ультиматум” деб баҳолаган. Украина томони можарони 1991 йилги чегараларга қайтиш билан якунланиши кераклигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари