22:16 / 10.11.2024
63

Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади

Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Фото: Getty Images
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Курск областига 50 минг кишилик қўшинни жалб этган бўлиб, уларнинг таркибида россиялик аскарлардан ташқари, КХДР ҳарбийлари ҳам бор. Бу ҳақда АҚШ ва Украинадаги расмийларга таяниб, The New York Times хабар берди.

Яқин кунларда улар Украина Қуролли кучлари томонидан қисман эгалланган Курск областида кенг кўламли қарши ҳужумни бошлаши кутилмоқда. Айни вақтда КХДР қўшинлари Курскнинг ғарбий қисмида россияликлар билан жанговар мувофиқлашувдан ўтмоқда. Манбаларнинг баҳолашича, минтақада 10 мингдан ортиқ шимолий кореялик ҳарбий хизматчилар бор.

Фото: David Guttenfelder / The New York Times
Нашр маълумотларига кўра, КХДР ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари позицияларига тўғридан ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Украиналик амалдорга кўра, шимолий кореялик аскарлар икки гуруҳга бўлиняпти: уларнинг бир қисми ҳужум бўлинмаларидан ўрин олса, қолганлари қайтариб олинган ҳудудлар хавфсизлигини таъминловчи қўллаб-қувватлов бўлинмалари таркибида бўлади.

Шу билан бирга, NYT’нинг таъкидлашича, Россия Украина шарқидаги қўшинларини жалб этмаган ҳолда кучларини тўплашга муваффақ бўлган — бу «Москвага бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда босим ўтказиш имконини беради».

The Washington Post’нинг маълум қилишича, КХДР ҳарбийлари нафақат Курскка, балки қўшни Белгород областига ҳам юборилган.

Украина ҳукумати ва унинг иттифоқчилари октябр ойи охирларидан бери Курск областига КХДР ҳарбийлари келгани ҳақида гапирмоқда. Маълумотларга кўра, Шимолий Корея урушда иштирок этиш учун Россияга 12 мингга яқин ҳарбий хизматчисини юборган, улар орасида 500 нафар офицер ва уч нафар генерал ҳам бор. Россия Федерацияси ҳам, КХДР ҳам ушбу маълумотларни тасдиқламади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади