Фото: AP Photo
НАТО собиқ қўмондони Жеймс Ставридис уруш Россия президенти Владимир Путин Украинанинг 20 фоизини босиб олиши билан якунланишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда Неwсweek хабар берди.
Ставридис АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини ҳам ижобий баҳолади.
"Умид қиламанки, у (Трамп) буни амалга оширади, ҳар икки томонга музокаралар столига ўтиришлари учун босим ўтказади ва бу Корея урушининг тугашига ўхшаб кетади. Афсуски, Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини, ҳозирда ўзи эгаллаб турган қисмини қўлга киритади, лекин Украинанинг қолган 80 фоизи, яъни барча ресурслар ва аҳолининг катта қисми демократик ва эркин бўлиб қолади", деди Ставридис.
Шунингдек, у Украина НАТОга аъзолик йўлидан кетиши, эҳтимол, бу 3-5 йил ичида амалга ошишини айтди.
"Бу дунёдаги энг ёмон натижа эмас", деди у.
Ставридиснинг фикрича, Украина Европа Иттифоқига ҳам аъзо бўлиши мумкин, чунки иттифоқ Россиянинг босқинига қарши курашда ёрдам бериш учун Украинага миллиардлаб доллар сармоя киритган.
"Путин Украинанинг бу қисмини ёмон кўради, худди украинлар ҳам Путин уларнинг мамлакатининг 20 фоизини назорат қилишини ёмон кўргани каби. Аммо бу музокаралар масаласи", деди истеъфодаги адмирал. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди