Фото: Lucas Jackson / Reuters
АҚШ сайланган президентининг тўнғич ўғли кичик Доналд Трамп Киевга Россияга қарши ҳарбий ёрдам кўрсатиш доирасида ажратиладиган маблағни қисқартириш ҳақида гапирди. У Instagramʼда видео жойлаштирди ва унда шундай деб ёзди: «POV (инглизчада Point of view, Тасаввур қил): 38 кундан кейин сен ўз нафақангдан маҳрум бўласан».
Видео Республикачилар партиясидан вице-президентликка собиқ номзод Сара Пейлин томонидан жойлаштирилган видеога асосланган. Ёзувда Доналд Трамп Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ёнида тургани акс этган. Камера Зеленскийнинг маъюс юзини яқинлаштиради, кадр оқ-қора рангга айланади, юқоридан доллар купюралари туша бошлайди, кейин эса кичик Трампнинг ёзуви пайдо бўлади.
38 кундан сўнг, 17 декабрда ўз штатларидаги сайловчилар коллегияси АҚШ президенти ва вице-президенти сайланганини тасдиқлайди.
Республикачилар партиясидан сайловлар бўйича юқори даражали стратег Брайан Ланза 9 ноябр куни Трампнинг Украина бўйича устувор вазифаси Россия томонидан қўшиб олинган Украина ҳудудлари Қрим ва Донбасснинг бир қисмини қайтариб олишга ёрдам беришдан кўра, тинчлик бўлишини айтди. Кейинчалик, Reuters хабарига кўра, сайланган президент жамоаси бу сўзлардан узоқлашган.
Трамп январ ойида АҚШ президентлигига қайтади
Аввалроқ, Америка етакчиси Жо Байден 13 ноябр куни Оқ уйда Трамп билан ишларни ўтказиш масаласини муҳокама қилиши маълум бўлган эди.
Овозларни санаб чиқишнинг дастлабки натижаларига кўра, 5 ноябр куни бўлиб ўтган АҚШ президентлиги сайловида республикачилар партиясидан номзод Трамп ғалаба қозонган. Республикачи 312 сайловчилар коллегияси овозини қўлга киритди, демократ вице-президент Камала Ҳаррис эса 226 овозга ишониши мумкин эди. Ғалаба қозониш учун ўз штатларида сайловчиларни ифодаловчи 270 сайловчилар коллегияси овозини олиш керак эди.
Камала Ҳаррис энг юқори давлат лавозими учун курашда учраган мағлубиятини омма олдида тан олди. АҚШнинг янги президентининг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади.
Байден ҳокимият ўз ворисига тинч йўл билан ўтишини таъминлашга ваъда берди. «Президент сифатидаги вазифамни бажараман. Қасамёдимни бажараман ва Конституцияни ҳимоя қиламан. 20 январ куни бу ерда Америкада ҳокимият тинч йўл билан ўтказилади», деди Байден 7 ноябр куни қилган мурожаатида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
"Octagon 66" турнирида 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади