
Фото: NBC News
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Fox News телеканали бошловчиси ҳамда уруш фахрийси Пит Ҳегсет номзодини мудофаа вазири лавозимига илгари сурди.
«Пит бир умр жангчи бўлган. У шафқатсиз, ақлли ва Америкага қалбан содиқ», — деди Трамп ўз баёнотида.
Трампнинг фикрича, Пит Ҳегсет билан Америка армияси яна қудратли бўлади.
Пит Ҳегсет 44 ёшда, АҚШ миллий гвардияси фахрийси, Афғонистон, Ироқ ва Гуантанамода хизмат қилган. 2014 йилдан Fox News телеканалида ишлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар