Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, South China Morning Post хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида шунингдек, 43 киши жароҳат олган.
Мазкур ҳодиса 11 ноябр куни шаҳардаги спорт маркази яқинида юз берган. Автомобилни 62 ёшли эркак бошқариб кетаётган бўлган — у яширинишга уринган вақтида қўлга олинган. Айни вақтда ҳайдовчи ўзига етказган жароҳати туфайли шифохонада комада ётибди. Нашрнинг аниқлик киритишича, эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ажрашганидан кейин мулкий можаро натижаларидан норози бўлгани учун машинани одамлар устига ҳайдашга қарор қилган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, фожиа юз берган пайтда спорт маркази ҳудудида одамлар сайр қилаётган бўлган. Жабрланганлар орасида кексалар, ўсмир ва болалар ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди