Инсон иммунитетини қандай ошириш мумкин — бу савол ҳамон долзарбдир. Иммунитетимиз организмни патогенлардан ҳимоя қилади, аммо баъзида у кучсизланади: организмга микроб осонгина кириб, бизни касал қилади. Яқинлашиб келаётган қиш мавсумида саломатликни мустаҳкамлаш учун қуйидаги витаминлар бор бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга эътибор қаратинг.
C витамини
Фото: Foodгеек
2023 йилда Cureus илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, C витамини иммунитет тизими учун энг муҳим микроэлемент ҳисобланади. Бу оқ қон таначалари, хусусан, инфекцияларга қарши курашда ёрдам берадиган фагоцитлар ва лимфоцитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайдиган муҳим антиоксидантдир. Шунингдек, у патогенлардан ҳимоя қилувчи тери тўқималарини мустаҳкамлайди.
D витамини
Фото: Healthshots
Бу витамин оқ қон ҳужайраларининг икки тури: моноцитлар ва макрофагларнинг патогенларга қарши курашиш қобилиятини оширишда муҳим рол ўйнайди. D витамини етишмовчилиги туфайли инфекцияларга чалиниш сони ошади, чунки у иммунитетни тартибга солишга ёрдам беради. D витамин, айниқса, қишда қуёш нури кам бўлган вақтда шамоллаш ва грипп каби инфекциялар хавфини камайтиради.
E витамини
Фото: iStock
Ушбу кучли антиоксидант эркин радикалларни зарарсизлантиришга ёрдам беради ва иммунитет ҳужайраларини оксидланишдан ҳимоя қилади. E витамини иммун ҳужайраларининг нормал ишлаши учун муҳимдир. У инфекцияланган ёки зарарланган ҳужайраларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун жавоб берадиган Т-ҳужайраларининг функциясини яхшилайди.
А витамини
Фото: iStock
Мазкур витамин кўриш қобилиятини яхшилаш билан бирга иммун тизимини мустаҳкамлашда иштирок этади. А витамини тананинг инфекцияларга қарши ҳимоя қисми бўлган нафас олиш, овқат ҳазм қилиш шиллиқ пардаларининг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, у лейкоцитларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
B6 витамини
Фото: iStock
B6 витаминини оғир касал инсонга қўшимча даъво сифатида буюриш беморнинг ҳолатини ва иммунитет тизимини яхшилаши исботланган. Тадқиқотларга кўра, B6 витамини қўшимчаларини кунига 50 мг ёки 100 мг қабул қилиш оғир касал бўлган одамларда иммунитетни кучайтириши мумкин. У иммунитет ҳужайралари ва антитаначаларни ишлаб чиқаришда иштирок этади ва инфекцияга қарши курашишда ҳосил бўладиган биокимёвий реакцияларни қўллаб-қувватлайди.
B12 витамини
Фото: Alamy
Ушбу витаминдан иммунитет реакцияларини мувозанатда ушлаш учун фойдаланиш мумкин, чунки у айнан вирусли инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради. B12 витамини ҳам ДНК синтезини, эритроцитларни ишлаб чиқаришни ва асаб тизимининг саломатлигини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, B12 витамини лейкоцитларни ҳам ишлаб чиқаришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди