
SpaceX Илoн Маскка тегишли бўлиб, у томонидан яратилган sun’iy intellekt (СИ) стартапи xAI’га 2 миллиард доллар сармоя киритмоқда, деб Kursiv.media хабар берди. Бу маблағлар Morgan Stanley бошчилигидаги 5 миллиард долларлик йирик молиялаштириш босқичининг бир қисми ҳисобланади. Бу SpaceX томонидан ташқи лойиҳага киритилган биринчи ва энг йирик инвестиция ҳисобланади.
Компания даромадлари ўсишда давом этмоқда, шунга қарамай SpaceX Starship ракета лойиҳасига миллиардлаб доллар сарфлашда давом этмоқда. Бу лойиҳа ҳанузгача техник муаммоларга дуч келмоқда.
Илoн Маск xAI стартапини фаол ривожлантирмоқда ва ҳар йили модель ўрганиш жараёнларига миллиардлаб доллар сарфламоқда. xAI ижтимоий тармоқ X билан бирлашган бўлиб, бу компаниянинг умумий баҳоси 113 миллиард долларга (тақрибан 1,4 трлн сўм) етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг