date

Узоқ йиллик муҳаббат ҳам абадий эмас: машҳурлар ажрим йўлини танлади

Узоқ йиллик муҳаббат ҳам абадий эмас: машҳурлар ажрим йўлини танлади
Одатда оммавий ахборот воситалари орқали идеал жуфтлик сифатида танилган машҳурлар ҳаёти, аслида, кўпинча мураккаб ва зиддиятли бўлади. Кўзга кўринарли муҳаббат ва муваффақиятли турмуш йилларига қарамай, баъзи юлдузли жуфтликлар ажримни танлайди. Бу қарор ортида шахсий қийинчиликлар, тушунмовчиликлар, ички изланиш ёки янги ҳаёт сари интилиш ётади. Қуйида сўнгги йилларда ажрим билан тугаган ва турли сабабларга кўра кенг муҳокамаларга сабаб бўлган турмуш ҳақида тўхталамиз.

Кети Пери ва Орландо Блум — 9 йиллик муносабат

2016 йил “Олтин глобус” маросимида танишган Кети ва Орландо тез орада яқин муносабат ўрнатишган. Орадан бир ой ўтиб, Блум уни ўғли Флинн билан таништирган. 2017 йилда қисқа муддатли ажралишдан сўнг, 2018 йилда яна бирга бўлишган. Улар 2019 йил 14 февралда расман ундаштиришган, аммо 2020 йилга режалаштирилган тўй пандемия сабаб амалга ошмаган. Шу йили уларнинг қизлари Дейзи Дав Блум дунёга келган.

2025 йил бошларида жуфтлик орасида совуқлик пайдо бўлди. Кетининг “143” номли янги альбоми танқидчилар томонидан илиқ қабул қилинмади ва бу уни руҳий тушкунликка солди. Орландонинг эътиборсизлиги ва альбомни арзимас деб баҳолаши Кетини ранжитган. Яна бир муҳим келишмовчилик — Кетининг Blue Origin билан амалга оширган космик парвози бўлди. У бу воқеани шахсий ютуқ деб баҳоласа, Орландо бунга танқидий муносабатда бўлди. Шунга қарамай, жуфтлик дўстона муносабатни сақлаб қолишга ва қизларини биргаликда тарбиялашга келишди.

Ҳью Жекман ва Деборра-Ли Фёрнесс — 27 йиллик турмуш

1995 йилда Австралиядаги “Корелли” сериали суратга олиш жараёнида танишган жуфтлик тўрт ой ичида турмуш қуришга қарор қилган. 1996 йилда оила қуриб, икки фарзанд — Оскар (2000) ва Ава (2005)ни фарзандликка олишган.
2023 йил сентябрда, қарийб 30 йиллик турмушдан сўнг, улар ажрашишга қарор қилганини маълум қилишди. Бу қарор “шахсий ривожланиш” истаги билан асосланган.

Риз Уизерспун ва Жим Тот — 11 йиллик никоҳ

Актриса Риз Уизерспун Раян Филипп билан ажрашгандан сўнг икки фарзанди билан қолган. Унинг ҳаёти Жим Тот билан танишганидан кейин ўзгарган. Жим нафақат унинг фарзандларини қабул қилган, балки 2012 йилда ўғиллари Теннеси дунёга келган. У шунингдек, Ризнинг аввалги турмушидан бўлган болаларига ҳам оталик қилган.

2023 йил март ойида, тўйларига 12 йил тўлмасдан олдин, улар ажрашишга қарор қилишди. Сабаб сифатида “муносабатдаги бартараф қилиб бўлмайдиган келишмовчиликлар” кўрсатилган. Ажрим 2023 йил августда расмийлашган. Ҳар икки томон фарзандлар манфаатини инобатга олган ҳолда самимий алоқани сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Жессика Симпсон ва Эрик Жонсон — 11 йиллик турмуш

Жессика ва Америка футболчиси Эрик 2010 йилда танишган ва ярим йилдан сўнг ундаштиришган. 2014 йилда Калифорниядаги Monterito курортида тўй ўтказишган. Улар оилада уч нафар фарзанд дунёга келтиришган.

2025 йил бошларида жуфтлик ажрашганини эълон қилди. Жессика бу қарорни турмушдаги бефарқлик ва муносабатларда совуқлик билан изоҳлади. Кейинчалик унинг ижодида ишончсизлик, муносабатлардаги носамимийлик ва хиёнат мавзулари кўпроқ намоён бўла бошлади. Ажрим оғир кечганига қарамай, ҳар икки томон фарзандлари учун ҳурматли муносабатни сақлашга интилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Узоқ йиллик муҳаббат ҳам абадий эмас: машҳурлар ажрим йўлини танлади