date

Лифтлар энди рангли ёрлиқ билан баҳоланади

Лифтлар энди рангли ёрлиқ билан баҳоланади
Ўзбекистонда лифтларни назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим қарор қабул қилинди. Ҳукуматнинг 2025 йил 12 июль санасидаги 431-сонли қарорига асосан, лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартибига оид янги низом тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, биноларга ўрнатилган ва доимий фойдаланиладиган лифтлар ҳар 12 ойда, яъни йилига камида бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши лозим.

Ишга туширилаётган ва янгидан ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимига киритилишидан олдин албатта дастлабки текширувдан ўтиши шарт.

Дастлабки кўрик лифтни ўрнатган пудратчи ташкилот аризаси асосида, 10 иш кунидан кечикмай ихтисослашган мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Техник кўрик натижаларига кўра, ҳар бир лифтга ҳолатига мос маълумот ёрлиғи илинади:

“Яшил” — тўлиқ ишлашга яроқли лифтларга;

“Мовий” — қисман камчиликка эга лифтларга;

“Сариқ” — носоз деб топилган лифтларга;

“Қизил” — фойдаланиш хавфли ҳисобланган лифтларга.

- Қизил белгили лифтлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Агар кўрик натижасида лифт “қизил” рангли ёрлиқ билан белгиланса, унинг ишлатилиши мутлақо тақиқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Лифтлар энди рангли ёрлиқ билан баҳоланади