date

Ғазода болалар сув учун жондан кечди

Ғазода болалар сув учун жондан кечди
Яқин Шарқда тинчлик тобора узоқлашмоқда. Янгиликларга кўра, якшанба куни Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми Ғазо марказидаги Ал-Нусейрат қочқинлар лагерида яна бир фожеага сабаб бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, дрон зарбаси сув цистернаси ёнида сув олиш учун навбат кутаётган инсонларга йўналтирилган. Улар орасида кўплаб болалар бўлган.

Нашрларда ёзилишича, ҳужум натижасида жами 10 киши ҳалок бўлган. Улардан 6 нафари — қўлида бўш идишлар билан сув кутаётган болалар эди. Ҳодиса юзасидан Исроил расмийлари ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ.

Қизил Хоч жамияти тарқатган маълумотга кўра, 27 майдан бери Ғазода очилган янги озиқ-овқат тарқатиш пункти фаолият юритмоқда. Шу кундан бошлаб шифохоналарга 3400 дан зиёд яраланганлар келтирилган. 250 нафардан кўпроқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиб бўлмаган.

Мазкур кўрсаткичлар ўтган йил мобайнида қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатлардан ҳам оғирроқ бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода болалар сув учун жондан кечди