date

Аббос: Ғазо тинчлиги фақат Исроилнинг тўлиқ чиқиши билан таъминланади

Аббос: Ғазо тинчлиги фақат Исроилнинг тўлиқ чиқиши билан таъминланади
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ғазо бўйича ечимни яна бир бор қатъий таъкидлади — у Исроилнинг оккупация қилинган ҳудудлардан тўлиқ чиқиши шарт деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Амман шаҳрида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр билан учрашувда маълум қилди.

WAFA агентлиги тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида Фаластиндаги сўнгги воқеалар, жумладан, тинч аҳолига қарши уюштирилаётган зўравонликлар муҳокама қилинган.

Аббос ўз сўзида шундай деди:

«Зудлик билан оташни тўхтатиш, барча фуқароларни озод қилиш ва Ғазога инсонпарварлик ёрдамини киритиш зарур. Аммо ягона асосий йўл — Исроилнинг бутунлай чиқиши. Шундан сўнг, Ғазо тўлиқ Фаластин давлатининг масъулиятига ўтади».

Давлат раҳбари ҲАМАСни қуролни расмий маъмуриятга топширишга ва Фаластинни озод этиш ташкилоти (ФОЭТ) доирасида сиёсий жараёнларга қўшилишга чақирди.

Аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроилнинг Қатар ва Миср воситачилигида тақдим этилган 60 кунлик оташкесим шартларини қабул қилганини билдирганди. ҲАМАС бунга ижобий муносабат билдириб, музокараларга тайёрлигини эълон қилди.

Бироқ Исроил томони ҲАМАСнинг таклифга киритган ўзгартиришларини рад этди. Шундан сўнг ҳам, Исроил делегацияси музокараларни давом эттириш мақсадида Қатар пойтахти Дохага жўнаб кетган.

Манбалар маълум қилишича, кўплаб масалалар бўйича келишув мавжуд, аммо асосий зиддият — Исроилнинг Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳри ва Моран коридорида ҳарбий назоратни сақлаб қолиш талабидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аббос: Ғазо тинчлиги фақат Исроилнинг тўлиқ чиқиши билан таъминланади