date

Wizz Air фаолиятини тўхтатади: Ўзбекистон рейслари хавф остидами?

Wizz Air фаолиятини тўхтатади: Ўзбекистон рейслари хавф остидами?
Таниқли Wizz Air авиакомпанияси 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Абу-Дабидаги парвоз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. Бу қарор Яқин Шарқ минтақасидаги беқарор геосиёсий муҳит, айрим ҳаво йўлларининг ёпилиши ва бозордаги турли чекловлар туфайли қабул қилинди.

Компания вакилларига кўра, бу омиллар сабабли Абу-Даби базасида фаолият юритиш молиявий жиҳатдан самарасизга айланиб, даромад олиш имкониятини йўқотган.

Wizz Air эндиликда ўз саъй-ҳаракатларини асосий парвоз йўналиши — Марказий ва Шарқий Европа бозорларига қаратади. Мазкур минтақадаги йўловчилар оқими ва бозор имкониятлари авиакомпания учун муҳим устуворлик ҳисобланади.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, бу қарор Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги айрим рейслар тақдирига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирча расмий баёнот берилмаган бўлса-да, юртдошларимиз ушбу йўналишдаги парвозлар борасида эҳтиёт бўлиб, долзарб маълумотларни кузатиб боришлари тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Wizz Air фаолиятини тўхтатади: Ўзбекистон рейслари хавф остидами?