date

Сув хизмати учун қарздорлик кескин ошиб боряпти

Сув хизмати учун қарздорлик кескин ошиб боряпти
Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик ва оқова сув хизматларидан қарздорлиги ошиб бормоқда. “Ўзсувтаъминот”нинг маълум қилишича, 2025 йилнинг дастлабки ярим йиллигида истеъмолчиларнинг умумий дебитор қарзи 794 миллиард сўмга етган. Бунинг 577,5 миллиард сўми аҳоли, 216,6 миллиард сўми эса юридик шахсларга тўғри келади.

Шунга қарамай, мамлакатда ичимлик суви билан қамраб олиш даражаси яхшиланмоқда. Жорий йилда амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг марказлашган ичимлик сувига уланиш кўрсаткичи 81,5 фоизгача етказилди.

1 июл ҳолатига кўра, давлат бюджети ҳисобига 544 км ичимлик, 148 км оқова сув тармоқлари ҳамда 35 та ичимлик ва 7 та оқова сув иншоотлари қурилди.

Тарғибот ишлари ва тарифларга киритилган ўзгаришлар туфайли, ҳисоблагич ўрнатилган истеъмолчилар сони 248,9 мингтага ошди. Бу эса умумий таъминот даражасини 82 фоизга етказди.

Бундан ташқари, тизимларда аниқланган 4 935 та носозлик бартараф этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга камайган. Яъни, 362 тага кам муаммо қайд этилган.

Сув таъминоти тизимларидаги ишончлилик ва самарадорлик босқичма-босқич оширилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сув хизмати учун қарздорлик кескин ошиб боряпти