date

Ғазодаги қурбонлар сони 58 мингдан ошди

Ғазодаги қурбонлар сони 58 мингдан ошди
Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабарига кўра, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари жуда катта инсон йўқотишларига олиб келмоқда. Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йил 7 октябрдан буён ҳалок бўлган фаластинликлар сони 58 026 нафарга етди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг ярмидан ортиғи аёллар ва ёш болалар ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар фақат ҳарбий мақсадларни эмас, балки тинч аҳоли ҳаётини ҳам издан чиқармоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна шундан иборатки, 138 500 нафардан зиёд фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. Мазкур рақамлар жанглар қанчалик оғир оқибатларга сабаб бўлаётганини кўрсатади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ва фаоллар бу фожиага нисбатан зудлик билан муносабат билдириш ва Ғазога гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазодаги қурбонлар сони 58 мингдан ошди