date

CitiBank вакиллиги Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

CitiBank вакиллиги Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди
CitiBank AS (АҚШнинг CitiBank дочка компанияси) Ўзбекистонда ўз вакиллигини расман рўйхатдан ўтказди, деб Kursiv.uz хабар берди.

Ўзбекистон Марказий банки турк банки CitiBank AS’нинг вакиллигини республика ҳудудида аккредитация қилди.

Вакилик республика молия бозорини ўрганиш, давлат идоралари ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш билан шуғулланади. Филиалдан фарқли равишда, вакилик жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматларини кўрсатмайди.

25 июнь куни Citigroup делегацияси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Томонлар инвестиция жалб этиш, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини ривожлантиришда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу куни Тошкентда Citi вакиллигини яқин орада очиш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.

Вакиликни очиш бўйича дастлабки келишувлар 2023 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ва Citigroup бош директори Жон Дуган ўртасидаги учрашувда эришилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » CitiBank вакиллиги Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди