date

Россиянинг Max мессенжери йирик алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилади

Rossiyaning Max messenjeri yirik aloqa operatorlari bilan hamkorlik qiladi

Россиянинг «катта тўртлик» алоқа операторлари — «Билайн», MTS, «Мегафон» ва Т2 миллий Max мессенжери билан технологик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик доирасида Max фойдаланувчиларга авторизация, сервис ва транзакция хабарларини юбориш учун қўшимча канал вазифасини бажаради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Интеграция компания ва ташкилотларга хабарномалар ҳамда тасдиқлаш кодларини мессенжер орқали юбориш имконини беради. Хабарлар автоматик тарзда «Тасдиқлаш кодлари» ва «Фойдали билдиришномалар» каби ҳимояланган папкаларга тақсимланади. Муҳим хабарлар фақат фойдаланувчи томонидан ишончли деб белгиланган қурилмага етказилади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, операторлар ва Max ўртасидаги ҳамкорлик фойдаланувчилар ёки бизнес-мижозлар учун қўшимча созламаларни талаб қилмайди. Хабарлар жўнатилиши операторларнинг мижозлар билан тузган амалдаги шартномалари доирасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилнинг май ойида Max мессенжери фойдаланувчилари сони 120 миллиондан ошган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россиянинг Max мессенжери йирик алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилади