Сунъий интеллект ёрдамида харидларни 40 фоизгача арзонроқ қилиш мумкин

Yandex таҳлилларига кўра, компаниянинг «Топиш арзонроқ» (Найти дешевле) номли сунъий интеллект агенти ишга туширилгандан сўнг, фойдаланувчилар энг кўп электроника маҳсулотларини қидиришга қизиқиш билдирмоқда. Ушбу тоифадаги харидларда ўртача 21 фоизгача тежамкорликка эришилмоқда, ўртача харид чеки эса 27 050 рублни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Рейтингнинг иккинчи ўрнида дорихона маҳсулотлари (16 фоиз тежамкорлик), учинчи ўринда эса қурилиш ва таъмирлаш моллари (тахминан 20 фоиз тежамкорлик) бормоқда. Айрим ҳолларда нархлар ўртасидаги фарқ 40 фоизгача етиши кузатилмоқда.
Yandex маълумотларига кўра, фойдаланувчилар сунъий интеллект ёрдамида дастлабки нархдан чорак баробар арзонроқ таклифларни топишмоқда. Биргина харид учун тежалган маблағ 6000 рублгача етиши мумкин. Ақлли агент интернет-дўконлардаги таклифларни таҳлил қилиб, энг фойдали вариантларни саралаб беради.
2026-йилнинг дастлабки ойларида «Алиса AI» орқали онлайн-дўконлар ва маркетплейслар сайтларига ўтишлар сони 159 фоизга ошди. Эслатиб ўтамиз, «Топиш арзонроқ» функцияси «Алиса AI» тизимида 2025-йил декабрь ойида тақдим этилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!