Россия сунъий йўлдошлари хорижий бутловчи қисмлардан тўлиқ мустақил бўлмоқда

Роскосмос вакилларининг маълум қилишича, Россияда сунъий йўлдошларни яратишда энг муҳим устувор вазифа хорижий бутловчи қисмлардан тўлиқ воз кечиш ҳисобланади. Ҳозирги кунда саноатда стандартлаштириш ва жиҳозлар ечимларини чуқур унификация қилиш асосида сунъий йўлдошларни оммавий ишлаб чиқаришга ўтиш жараёни амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Технологик суверенитетни таъминлаш учун борт аппаратурасини маҳаллий микроэлектроника базасида яратиш асосий мақсад қилиб қўйилган. Роскосмос тармоқ иқтисодий ва илмий мақсадларга мўлжалланган орбитал гуруҳларни, жумладан, навигация, Ерни масофадан зондлаш ва алоқа тизимларини ривожлантиришда давом этаётганини таъкидлади.
Коинот иқтисодиётига хусусий бизнес вакилларини жалб қилиш фаол тус олган. Шунингдек, яқин коинотдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида "космик чиқиндилар" мониторинги, космик ҳаракатни бошқариш ва орбитадаги хавфли яқинлашувлар ҳақида огоҳлантириш тизимлари такомиллаштирилмоқда.
Давлат корпорацияси, шунингдек, бошқариладиган парвозларни давом эттириш устувор вазифа эканлигини қайд этди. Бунга Халқаро космик станциянинг Россия сегментини бошқариш ҳамда истиқболли Россия орбитал станцияси (РОС) ва янги ой дастури учун тизимларни ишлаб чиқиш киради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!