date

АҚШ банки мижозлар маълумотларини сунъий интеллектга ошкор қилиб қўйди

AQSh banki mijozlar ma'lumotlarini sun'iy intellektga oshkor qilib qo‘ydi

Пенсилвания, Огаё ва Ғарбий Виржиния штатларида фаолият юритувчи Коммунитй Банк киберхавфсизлик билан боғлиқ жиддий ҳодиса юз берганини маълум қилди. Банк мижозларининг исм-шарифи, туғилган санаси ва ижтимоий суғурта рақамлари каби махфий маълумотлари ошкор бўлиб кетган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган 8-К шаклидаги ҳисоботга кўра, маълумотлар сизиб чиқишига "рухсат этилмаган сунъий интеллект дастурий таъминотидан" фойдаланилгани сабаб бўлган. Банк раҳбарияти ушбу маълумотларнинг ўта махфийлиги ва ҳажми туфайли ҳодисани очиқлашга қарор қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, банк ходимларидан бири мижозларга оид маълумотларни онлайн AI чатботига юклаган бўлиши мумкин. Бу эса махфий маълумотларнинг учинчи томон – чатбот ишлаб чиқарувчиси қўлига тушиш хавфини келтириб чиқарган.

Коммунитй Банк қанча мижоз жабр кўргани ёки айнан қайси сунъий интеллект иловаси ишлатилганини ҳозирча очиқламади. Банк айни дамда таъсир доирасига тушган маълумотларни таҳлил қилмоқда ва қонунчиликка мувофиқ жабрланган мижозларга хабарномалар юборишни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШ банки мижозлар маълумотларини сунъий интеллектга ошкор қилиб қўйди